Марказий Осиёдан ИШИДга одам ёллашга қаратилган 57 минг сайт борлиги аниқланди

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 4049

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти мутахассислари ИШИДнинг Марказий Осиёдан жангарилар ёллашга мўлжалланган 57 минг сайти борлигини аниқлади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Николай Бордюжа баёнот берди.

“Коллектив хавфсизликка таҳдид солаётган жами 57 минг сайт аниқланди. Улардан 50 мингтасининг фаолияти тўхтатилди, айримлари бўйича тергов хатти-ҳаракатлари амалга оширилмоқда”, - деди у.
Шунингдек, бош котиб экстремистик йўналишдаги сайтлар сонининг кўпайиб бораётганидан хавотирда эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтида КХШТ давлатлари етакчиларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу саммитнинг кейинги босқичида йиғилишга делегациялар ҳам қўшилади. Кенгашнинг бугунги сессияси бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши билан якунланади. Булар орасида энг муҳими давлат раҳбарларининг халқаро сиёсий майдондаги энг долзарб масалалар бўйича қўшма баёнотидир.

Таъкидланишича, ҳужжатда ташкилотга аъзо давлатларнинг жаҳон миқёсида авж олиб бораётган иқтисодий, сиёсий муаммолар, ҳарбий ихтилоф юзасидан хавотирлари баён этилади.
Саммит давомида КХШТнинг турли йўналишдаги ҳамкорликдаги фаолияти, жумладан, минтақавий ва глобал таҳдидлар, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш сингари масалалар муҳокама қилинади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32510 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40609 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4876 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16753 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 100983 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:04 696 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7146 Жамият
Кўпроқ янгиликлар