Миср ҳарбийлари мамлакатда Месикадан ташриф буюрган сайёҳлик гуруҳи ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 кишига етганини тасдиқладилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Мисрга Мексикадан келган 22 кишилик гуруҳ чўлда дам олиш жойларидан бирида барбекю ўтказгани тўхташганда мисрлик ҳарбийлар уларни террорчилар деб ўйлаб янглишиб ўққа тутганлар.

Миср сайёҳлик вазирлигида фожиани тергов қилиш бўйича штаб тузилди.