Миссисипи университети профессорини отиб ўлдирган гумондор ўз жонига қасд қилди

Жамият 15 Сентябрь 2015 1280

АҚШдаги Миссисипи штатидаги университетда ҳамкасбларининг ўлимида алоқадорликда гумон қилинаётган география ўқитувчиси Шэннон Ламб, полиция маълумотига кўра, ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Тергов ишини олиб бораётган полиция Ламбни Гринвилл шаҳрида эканини аниқлади. Қайд этилишича, полициячиларни кўрган гумондор машинасидан тушиб, қоча бошлаган. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ўқ овозини эшитишган. Полициячилар томонидан яқин атрофдаги шифохонага етказилган Ламб олган тан жароҳати туфайли ўша ерда вафот этган.

45 ёшли Ламб ўзи билан бирга яшаган 41 ёшли Эми Прентисснинг ўлимида гумон қилинмоқда. Кўплаб тан жароҳати етказилган Прентисснинг жасади Кливленддан 500 км узоқликдаги Готьер шаҳридаги уйидан топилган эди.

Полиция тахминига кўра, Ламба мазкур жиноятни содир этганидан сўнг Delta State университетига бориб, мазкур олийгоҳнинг тарих фани профессори Итан Шмидтни ҳам отиб ўлдирган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар