Наманганлик ўқувчилар Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалида ғолиблар қаторида бўлишди

Спорт 15 Сентябрь 2015 1241

2015 йил 5-7 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалида Наманган шаҳридаги 34-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Муниса Хушназарова ҳамда Наманган туманидаги 35-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Давлатбек Ҳошимов миллий терма жамоамиз сафида бош совринни қўлга киритдилар. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Наманган вилояти бўйича ҳозирда халқ таълими бошқармаси тизимида 37та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият юритмоқда. Уларга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 25,5 минг нафардан зиёд ўқувчилар қамраб олинган. Ҳар томонлама баркамол, соғлом улғаяётган ўғил-қизларнинг ютуқлари уларнинг ота-оналарини ҳам қувонтирмоқда. 

Миллий ва олимпия спорт турлари бўйича юқори натижага эришаётган спортчиларнинг асосий қисми айнан болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчиларидир. Уларнинг мунтазам машғулотлари учун яратилаётган мукаммал шарт-шароитлар чемпионлар сафи кенгайиб, ўзларини намоён этаётган ёш иқтидорлар етишиб чиқишида муҳим омил саналади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар