«Локомотив» ҳамда «Насаф» клублари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичининг жавоб учрашувидан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Марат Бикмаев томонидан иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида киритлган ягона гол, якунда Вадим Абрамов шогирдларига ғалабани тақдим этди.

Бироқ, дастлабки ўйинда «Насаф» футболчилари «Локо»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлари сабабли, айнан икки ўйин натижасига кўра айнан қаршиликлар кейинги босқичга йўл олишди.

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал
Жавоб учрашуви

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 1:0
Гол: 1:0 – 48 Марат Бикмаев,
“Локомотив”: 12.Маъмур Икромов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 31.Неманья Яничич, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (с), 22.Санжар Шоаҳмедов, 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 28.Икром Алибоев, 9.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян(с), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов.

Дастлабки учрашув: 0:2

Манба: www.uff.uz