Франкфурт-2015 моторшоусидан репортаж

Технология 15 Сентябрь 2015 9516

15 сентябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида анъанавий 66-автосалон очилди. Моторшоу Франкфурт ва Париж шаҳарларида навбатма-навбат тоқ йилларда ўтказилади. 2013 йилги кўргазмада 159 халқаро премьера ўтказилиб, томошабинлар сони 881 минг кишидан ошган эди.
Қуйида моторшоунинг энг муҳим янгиликларини бериб борамиз.

***
Ассалому Алайкум! Франкфурт автосалони очилди. Яқин икки кун давомида ушбу лентада тадбирнинг энг муҳим янгиликлари, энг диққатга сазовор намойиш ва тақдимотлари жойлаштириб борилади. Моторшоуда ўнлаб янги моделлар ва концепт-карлар тақдим этилади.

***

Range Rover пикапини кўрганмисиз? Йўқми? У ҳолда кўринг.

***

Франкфуртга фақатгина автомобилсозлар эмас, тюнинг-ательелар ҳам ташриф буюрди. Масалан, Mansory компаниясидан Lamborghini Huracan келтирилди.

***

Porsche 911нинг янги моделлари, энди уларнинг асосий вариантлари ҳам турбомотор билан таъминланади.

***

Land Rover ва Jaguar автосалонга олиб келган янги автомобиллар Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмда иштирок эмтқода. Суратда C-X75 суперкари, суперагентнинг асосий душмани шу машинада юради.

***

"Ситроен"нинг пуфлаб шиширилувчи каркас ва очиладиган юмшоқ томга эга концепти. Компания расмийлари дарҳақиқат фирманинг имижини янада қувноқ қиладиган модель устида бош қотирмоқда. Суратлар / батафсил.

***

Toyota RAV4 гибриди формулада кўрсатилганидек технологияларга эга. Кроссовер ҳам кинетик, ҳам иссиқлик энергияси рекуперацияси тизимига эга. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

Буюк Британиянинг Rolls-Royce автомобилсозлик компанияси янги ультралюкс синфидаги Rolls-Royce Dawn кабриолетини намойиш қилди. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

BMW 7 ни калит ёрдамида масофадан туриб парковка қилиш мумкин бўлди

BMW компанияси Франкфуртда бўлиб ўтаётган автосалонда 7-сериясининг флагман моделини намойиш қилди. BMW’да таъкидланганидек, автомобиль ўзида “концерннинг ҳайдовчига ёрдам берувчи интеллектуал тизимларининг энг охирги инновацияларини” мужассамлаштирган. Батафсил.

***

Франкфурт автосалонида британияликлар барчанинг юзида кулгу уйғотишди. Land Rover компанияси тақдимотга ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Land Rover Defender русумли автомобилининг ўйинчоқ кўринишида ишланган нусхасини олиб келди. Лекин бу "ўйинчоқ"нинг нархи 15 минг доллар.

***

Тайванликлар Франкфурт автосалонидаги энг ноодатий кўринишдаги автомобилни тақдим этишди. Thunder Power компанияси томонидан ишланган электрокар бир марта қувватланиш орқали 650 км масофани узлуксиз босиб ўтиши мумкин. "Тесла"нинг асосий рақобатчиси бўлиши кутилаётган бу модел 2017 йилдан бошлаб Европа бозорига кириб келиши мумкин. Батафсил.

***

Porsche томонидан тақдим этилган 4 ўринли электросуперкарни рақобатчилар катта хавотир билан қарши олишди.
Mission E номини олган моделнинг кўриниши ўта мафтункор бўлиб, у бир марта қувватлантирилганда 500 км масофа босиши мумкин.

***

Япониянинг Suzuki компанияси бугунги маросимга 2та янги маҳсулоти билан ташриф буюрди.
Биринчиси - S индексли "қувватланган" Vitara версияси, иккинчиси эса Европа йўллари учун мўлжалланган ихчам Baleno хэтчбеки.

***

510 от кучига эга Alfa Romeo Giulia автомобили Нюрбургрингда BMW M5 томонидан ўрнатилган рекордни янгилади:

***

Nissan Франкфурт тақдимоти учун "Датсун" пойга автомобиллари элементларини ўзида мужассамлаштирган Gripz моделини тайёрлади. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

"Мерседес"нинг барча янги моделлари битта фотосуратда: Smart кабрики, S-Class очиқ модели, "қувватланган" C-Class купеси;

***

Франкфурт автосалонида британияликлар барчанинг юзида кулгу уйғотишди. Land Rover компанияси тақдимотга ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Land Rover Defender русумли автомобилининг ўйинчоқ кўринишида ишланган нусхасини олиб келди. Лекин бу "ўйинчоқ"нинг нархи 15 минг доллар.

 

***

Бугунги тақдимотларда Ford ҳам ўзининг янги глобал моделини намойиш қилди. Компания Ford Edge русумли янги моделни бутун Европа бўйлаб сотувга чиқаради.

***

Франкфуртда янги Kia Sportage намойиш этилди. Ушбу кроссовер аввалгиларидан йирикроқ ва 1,6 литрли моторга эга, атмосферали ва турбирланган бензинли двигатель билан таъминланган.

***

Нyundai компаниясидан иккита янгилик: Биринчиси 2016 йилги WRC раллисида иштирок этиши учун мўлжалланган i20 модели, иккинчиси Gran Turismo 6 русумли суперкар.

***

BMW компанияси эса M6 GT3 купесининг пойга версиясини олиб келди. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

Янги авлод Audi S4 А седани ва универсалига ҳам навбат келди. 354 от кучи, саккиз босқичли автомат ўтказмалар қутиси, 100 км гача 4.7 секунд. Ҳамма нарса унда мужассам!

***

Toyota Nissan Juke рақобатчисини яратишга жиддий киришган кўринади. У CH-R прототипини намойиш қилди. ФОТО / Батафсил.

***

Hyundai компанияси Франкфуртга Vision G прототипини олиб келибди. Концепт-карнинг биринчи намойиши августда Лос-Анжелесдаги санъат музейида бўлиб ўтган эди. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

Mazda компаниясининг Франкфуртдаги янгилиги - Koeru концептуал кроссовери. Тахмин қилинишича, унинг серияли версияси CX-4 номини олиши мумкин.

***

BMW раҳбари Ҳаральд Крюгер Франкфуртдаги автосалон очилишида ҳушдан кетиб йиқилди

Германиянинг Франкфурт шаҳридаги халқаро автосалон очилишига бағишланган маросимда BMW компанияси раҳбари Ҳаральд Крюгер ҳушдан кетиб йиқилди. Шу муносабат билан BMW янги моделларининг намойиши қолдирилди... батафсил.

***

Энди навбат Mercedes-Benz’га. Компания ўз уйида ўтаётган моторшоуга Intelligent Aerodynamic Automobile прототипи билан келди. Компания ўз концепт-карини камтарона "аэродинамика бўйича жаҳон чемпиони" деб атамоқда, негаки автомобилнинг юзма-юз қаршилиги коэффициенти бор-йўғи 0.19ни ташкил қилади.

***

Volkswagen премьераларига якун ясар эканмиз, Bugatti Vision Gran Turismo концепт-карини тилга олмай илож йўқ. Машина Gran Turismo 6 компьютер ўйини учун яратилган, аммо Франкфуртда унинг реал прототипи кўрсатилди. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

Lamborghini моторшоуга Huracan – Spyder суперкарининг очиқ версиясини тайёрлаб келди. Модель 610 кучли V10 бензинов двигателига ва йиғиладиган юмшоқ томга эга бўлди. Унинг томи 17 секундда йиғилади. Суратлар ва батафсил маълумот.

***

Audi компанияси ҳам Франкфуртга электрокар билан келди. Унинг прототипи e-tron quattro деб аталади ва Tesla Model X билан рақобатлашадиган электромобилнинг бирламчи варианти ҳисобланади. Тўрт двигателдан иборат куч қурилмасининг умумий қуввати 435 от кучини ташкил қилади. Батафсил...

***

Porsche компанияси Франкфуртга Mission E номли тўрт ўринли электрокар прототипи билан ташриф буюрди. Концептнинг иккита электрик двигатели бўлиб, уларнинг умумий қуввати 600 от кучига тенг. Porsche прототипи ўрнидан қўзғалганида 3.5 секундда 100 км/соат тезликка эришади.

***

Шунингдек, Франкфуртда иккинчи авлод Volkswagen Tiguan’нинг дебюти бўлиб ўтди. Моделнинг ҳажми бироз ошди, аммо вазни енгиллашди. Golf ва Passat билан бир платформада қурилган Tiguan Европада 2016 йил баҳорида сотувга чиқарилади.

***

Bentley компаниясининг Bentayga номини олган биринчи серияли йўлтанламасини олайлик. Модель Испаниянинг Гран-Канария оролидаги қоялар номига қўйилган. У 608 от кучига эга твин-турбо W12 двигатели билан таъминланган. Машина 4.1 секундда 100 км/соат тезликка эришади.
Bentley йўлтанламасининг барча фотосуратларини шу ерда кўришингиз мумкин бўлади.
Bentayga’нинг кўриниши қуйидагича:

***

Volkswagen концерни ҳам рақибларидан ортда қолмасликка интилмоқда. Германиянинг етакчи автомобилсоз компанияси анъанавий тарзда ўзи томонидан ишлаб чиқарилган янги моделлари тақдимотини моторшоу очилишидан бир кун олдин ўтказиб олди. Томоша қилишга арзийдиган моделлар ҳам кўп бўлди.

***
Jaguar F-Pace энг диққатга сазовор премьералардан бири бўлди. У ҳақда батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Кроссовер айлана тасма бўйлаб ҳаракат қилганини кўрганмисиз? Бу ажойиботни қуйида кўришингиз мумкин бўлади.

Кўпроқ янгиликлар