Оқ уй: Россия Асадни қўллаб-қувватлашда давом этса, халқаро изоляцияга дуч келиши мумкин

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 6390

Россия Сурия президенти Башар Асадга ёрдам кўрсатишда давом этаверса, халқаро миқёсда яккаланиб қолиши мумкин. Ушбу фикрни душанба, 14 сентябрь куни Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест билдириб ўтди.

Журналистларнинг агарда Россия Ироқ ва Сурияда террористларга қарши амалиётлар олиб бораётган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга қўшилмаса ва Асадни қўллаб-қувватлашда давом этса, оқибатда нималар бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги саволига жавоб берар экан, “улар халқаро ҳамжамиятдан янада кўпроқ ажратиб қўйилади”, – дея жавоб берди у. “Акс ҳолда улар ИШИДга қарши АҚШ бошчилигида коалиция доирасидаги 60 давлат қаршисида қолади”, – дея тасдиқлади Эрнест.

Айни пайтда, Эрнестнинг сўзларига кўра, “Россиянинг Суриядаги манфаатлари қолган дунё мамлакатлари қизиқишлари билан тўлиқ қарама-қарши келмайди. Россия антитеррор коалиция ютуқларидан манфаатдор. Россия ҳам ИШИДни батамом йўқ қилиш стратегиясининг муваффақиятли амалга ошишини истайди, албатта”, – деган Оқ уй матбуот котиби. У Асаднинг ҳокимиятдан кетиш вақти келганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Россия бир неча маротаба Суриядаги можароларни бартараф этишнинг энг мақбул йўли Сурия армияси қўллаб-қувватлаш эканини маълум қилди.

Шу мақсадда Сурияга ўқ отар қуроллар, гранатомётлар, бронетранспортёрлар ва бошқа турдаги қуролларни етказиб бериш режалаштирилаётгани, шунингдек, Суриянинг Латакия шаҳрида Россия ҳарбий авиацияси жойлаштирилиши учун шароитлар яратиш мақсадида маҳаллий аэропорт авиабазасига зарур ҳарбий техникалар ва системалар ташиб борилаётгани хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар