Ўзбек олимлари металл қувурнинг ички сиртига ишлов бериш усулини ихтиро қилишди

Ўзбекистон 15 Сентябрь 2015 1601

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-Плазма ва Лазер Технологиялари Институти олимлари металл қувурнинг ички сиртига ишлов бериш усулини ихтиро қилишди.

Ихтиро металл қувурларга электр разрядлари билан вакуумда ишлов бериш соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Усул функционал имкониятларни кенгайтириш, жараённинг юқори тежамкорлиги ва технологик тартибини сақлаган ҳолда эксплуатация, коррозияга бардошлилик ва бошқа махсус хусусиятлари юқори бўлган арзон материал асосида маҳсулот яратишдан иборат.

Муаллифлар жамоаси - Х.Б.Ашуров, В.Н.Арустамов, Х.Х.Кадиров, В.П.Харяков, И.Х.Худайқуловга ушбу усул учун № ИАП 05070 рақамли патент берилди.

Кўпроқ янгиликлар