Ўзбекистон олтингугурти илк бор Эрон орқали Покистонга транзит қилинди. Бу ҳақда Эрон темир йўллари компанияси савдо ва маркетинг департаменти директори Муртазо Али Аҳмадий баёнот берди.

Айтилишича, ушбу маҳсулот 11 вагондан иборат поезд билан ўз манзилига етказилган. Бир ҳафта муқаддам у божхона жараёнларидан ўтиб, Сарахсдан Зоҳидон темир йўли станциясига борди. У орқали юк Покистоннинг Лаҳор шаҳрига етказилди, деб хабар беради Iran.ru.

Муртазо Али Аҳмадийнинг маълум қилишича, Сарахс-Зоҳидон-Лаҳор темир йўл йўналишини ривожлантириш, унга бўлган талабни ошириш мақсадида тарифларда сезиларли даражада чегирмалар қилиш кўзда тутилган. Бу чегирмалар миқдори 35 фоизга қадар боради.