Бугунги кунда Ўзбекистонда нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни касаба уюшмалари аъзолигига жалб этиш борасида ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 23 минг 427 та хўжалик субъектидаги 100 минг 18 нафар ходим касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилди.

Касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинган ходимлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,3 фоизни ташкил этди.