Россия Хавфсизли кенгаши котиби Николай Патрушевнинг сўзларига қараганда, АҚШнинг асл мақсади Украинадаги халқларни уруштириш ва шу йўл билан мамлакатни парчалашдир.

“Вашингтон сиёсатининг мақсади рус ва украин халқларининг бирлигини бузиш, Украинада истиқомат қилаётган халқларни уруштириш, у ердаги этник озчиликлар – руслар, руминлар, венгрлар, поляклар ва бошқаларга қарши миллатчилик кайфиятларини алангалатиш ва шу йўл билан Украинани бир қанча бўлакларга бўлиб ташлашдир”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

“АҚШ давлатларни парчалаш борасида каттагина тажрибага эга, - сўзида давом этди сиёсатчи. – Бунинг яққол мисоли Югославиядир. Бир вақтлар қудратли кўп миллатли давлат бугун кўплаб майда давлатларга бўлиб ташланди, уларнинг ҳеч бири мустақил равишда ташқи сиёсат юрита олмайди”.