АҚШ Мудофаа вазирлиги – Пентагонда Сурияда Россия техникаси ва ҳарбийларнинг ҳаракатланиши Россиянинг Латакия шаҳрида илғор ҳаво базасини жойлаштириш режаси борлигини англатади деб таъкидланмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Биз одамлар ва буюмларнинг ҳаракатланишини кўрмоқдамиз, бу Сурия жанубидаги Латакия шаҳридаги базадан илғор база сифатида фойдаланиш режаларидан дарак беради”, деб таъкидлаб ўтди Пентагон матбуот котиби Жефф Дэйвис.