Украина президенти Пётр Порошенко янги ҳарбий сафарбарлик эълон қилмаслик фикрига келди. Бу ҳақда у парламент коалицияси фракциялари раҳбарларининг учрашувида маълум қилди.

“Мен ўт очишни тўхтатиш тартиби жорий қилиниши шарт-шароитларида сафарбарлик эълон қилмасликка қарор бердим”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Шунингдек, президент армияда шартнома асосида ишловчилар сонини ошириш учун ҳарбий бюджетни ошириш зарурлигини таъкидлади.