Porsche тўрт ўринли электросуперкар яратди

Технология 15 Сентябрь 2015 1900

Porsche компанияси тўрт ўринли электросуперкар прототипини кенг оммага намойиш этди. Айтилишича, у бир марта қувватлантирилганда 500 км масофа босиши мумкин. Mission E номини олган концепт ўзига хос “Премьералар туни”да – Volkswagen компанияси Франкфурт моторшоуси бошланишидан олдин уюштирилган махсус тадбирда намойиш этилди.

Концепт иккита электромоторга эга бўлиб, уларнинг умумий қуввати 600 от кучидан ошади. Машина дастлабки 3.5 секундда 100 км/соат тезликка эришади. 200 км/соатлик босқичга у 12 секундда чиқади. Бундан ташқари, тўрт ўринли Mission E Нюрбургриннинг “Шимолий тасмаси”ни 8 дақиқада босиб ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Прототип учун 800 вольтли батареяларни қувватлантириш тизими ишлаб чиқилди.

У автомобилнинг литий-ионли батареяларини 15 дақиқада 80 фоизга тўлдириш имконини беради. Бу эса 400 км масофани босиб ўтиш учун етарлидир. Porsche Mission E’ни оддий розеткадан қувватлантириш имкони ҳам бўлади.
Янги модель кузови алюминий, пўлат ва карбон билан кучайтирилган полимерлардан ясалган бўлиб, ғилдирак дисклари кўмир-пластикдан ясалган.

Машина эгаси салондаги барча тизимларни махсус илова орқали узоқдан созлаши мумкин бўлади. Бундан ташқари, электрон калитнинг виртуал копиясини оила аъзоларидан ёки яқинларидан бирига бериш имконияти бўлади. Калит эшикни очиш, моторни ишга тушириш, маълум вақт давомида ишлаш учун керак бўлади.
Машина қачон конвейерга қўйилиши ҳақида маълумот йўқ.

Франкфурт-2015 моторошоусидан онлайн репортаж

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар