Путин: Асад Сурия ҳукуматига мухолифатни жалб қилишга тайёр

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 2730

Россия президенти Владимир Путин КХШТнинг Душанбедаги кенгайтирилган йиғилиши чоғида қилган чиқишининг асосий қисмини Суриядаги воқеаларга бағишлади. Мамлакатдаги сиёсий вазиятга тўхталар экан, президент Башар Асад мамлакатни бошқаришга мухолифатни ҳам жалб қилишга тайёрлагини таъкидлади.

“Инқироз пайтида Суриядаги ўзгаришлар ҳақида ўйлаш керак, - унинг сўзларини келтиради РБК нашри. – Москва бундан кейин ҳам Дамашққа ёрдам кўрсатишда давом этади”.
Илгарироқ АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Россия, АҚШ ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Сергей Лавров Сурияда ҳокимият тепасидаги сиёсий кучларнинг ўзгариши мумкинлигига қўшилганини маълум қилган эди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу гапларни шарҳлар экан, Россия “режимларни ўзгартириш билан” шуғулланмаслигини таъкидлаган эди.

Кўпроқ янгиликлар