Путин Тожикистон билан алоқалардан мамнун

Жамият 15 Сентябрь 2015 3760

Россия президенти Владимир Путин Россия ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик шартномалари доирасидаги ҳамкорлиги натижаларидан мамнунлигини баён қилди. Бу ҳақда у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

“Тожикистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик мажбуриятлари асосида олиб борилмоқда. Биз барча халқаро ташкилотлар – БМТ, ОБСЕ, ШХТ доирасидаги барча ҳаракатларимизни ўзаро келишиб амалга оширишимизни мамнуният билан таъкидлаб ўтишим мумкин”, - таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтида КХШТ давлатлари етакчиларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу саммитнинг кейинги босқичида йиғилишга делегациялар ҳам қўшилади. Кенгашнинг бугунги сессияси бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши билан якунланади. Булар орасида энг муҳими давлат раҳбарларининг халқаро сиёсий майдондаги энг долзарб масалалар бўйича қўшма баёнотидир.

Таъкидланишича, ҳужжатда ташкилотга аъзо давлатларнинг жаҳон миқёсида авж олиб бораётган иқтисодий, сиёсий муаммолар, ҳарбий ихтилоф юзасидан хавотирлари баён этилади.
Саммит давомида КХШТнинг турли йўналишдаги ҳамкорликдаги фаолияти, жумладан, минтақавий ва глобал таҳдидлар, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш сингари масалалар муҳокама қилинади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар