Қозоғистонда мобил имзо олиш имконияти туғилди

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 1701

Қозоғистонда электрон имзога эга SIM-карталар олиш имконияти туғилди.
Айтилишича, электрон имзони бундан кейин SIM-карталарга ёзиш имконияти туғилади. Уларни ҳозирча Остона ва Олма-Ота шаҳарларидаги “Алтёл” АЖ савдо бўлимларидан харид қилиш мумкин.

Йил охирига қадар хизмат барча вилоятларни ва операторларни қамраб олади.
Kapital.kz нашрининг хабар қилишича, электрон имзо воситасида телефонлар орқали давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Бунинг учун ҳатто интернет ва иловалар талаб қилинмайди.

Кўпроқ янгиликлар