14 сентябрь куни Британия ёввойи табиати фотосуратлари миллий танлови (British Wildlife Photography Awards) ғолиблари эълон қилинди. Энг яхши суратлар кўргазмаси Лондонда очилган бўлиб, сўнгра бутун мамлакат бўйлаб намойиш этилади. 

Танлов шартига биноан, жониворлар суратлари фақатгина табиий муҳитда олиниши лозим. Шу йўл билан танлов ташкилотчилари ҳам фотосуратчиларни тақдирлаш, ҳам Британия табиати хилма-хиллигига эътибор қаратиш имконига эга бўлишни кўзда тутишган.

Ҳакамлар бутун мамлакатдан юборилган бир неча минг суратлар ичидан ғолибларини саралаб олишди. Энг яхши сурат муаллифлари 5 минг фунт (тахминан 7700 доллар) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланса, қолган иштирокчилар суратлари British Wildlife Photography Awards-2015 махсус фотоальбомига киритилади.

Навбатдаги British Wildlife Photography Awards танловига 2016 йил февралида старт берилади. 

Танлов ғолиби, Шетланд оролларидаги қорабузов қушлари тасвири. Барри Уильямс (Barrie Williams) фотосурати

«Жониворлар портретлари» йўналиши ғолиби. Уильям Харви (William Harvey) фотосурати

«Жониворлар феъл-атвори» йўналиши ғолиби, Сайраётган қирғовул. Крис Уорсли (Kris Worsley) фотосурати

«Ботаника» йўналиши ғолиби, сув қирқулоғи. Тим Хант (Tim Hunt) фотосурати

«Оқ-қора тасвирлар уйғунлигидаги Британия табиати» йўналиши ғолиби. Терри Уиттакер (Terry Whittaker) фотосурати

«Шаҳардаги табиат» йўналиши ғолиби, автотураргоҳдаги чуғурчуқлар. Томас Брэнгвин (Tomos Brangwyn) фотосурати

«Ёввойи ўрмон» йўналиши ғолиби. Чайтанья Дешпанде (Chaitanya Deshpande) фотосурати

«Табиатга яқинроқ» йўналиги ғолиби, бақа бошидаги кана. Крис Спеллер (Chris Speller) фотосурати

«Қирғоқ ва денгиз» йўналиши ғолиби, мовий акулалар. Пол Коулли (Paul Colley) фотосурати

«Яширин Британия» йўналиши ғолиби, узуноёқ чивин сурати. Алекс Хайд (Alex Hyde) фотосурати

«Ҳужжатли серия» йўналиши ғолиби. Дэвид Прессланд (David Pressland) фотосурати

«Британ мавсумлари» йўналиши ғолиби. Кевин Соуфорд (Kevin Sawford) фотосурати

12 ёшгача қатнашчилар йўналиши ғолиби. Макс Ив (Max Eve, 10 ёш) фотосурати

12-18 ёшдагилар йўналиши ғолиби Кайл Мур (Kyle Moore, 16 ёш) фотосурати

Манба: Xabardor.uz