Россияда маст коллеж талабаси бошпанасиз кишининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди

Жамият 15 Сентябрь 2015 3418

Россиянинг Биробижан шаҳридаги коллеж талабаси турар-жой кириш қисмида ётган бошпанасиз кишининг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборди, дея хабар берди “Интерфакс” агентлиги.

Тергов хулосаларига кўра, 12 сентябрь тунида гумондор кўп хонадонли уйларнинг биридаги кириш жойида тенгдошлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилган. У кириш жойидаги бошпанасизни бир неча бор кўчага қувиб юборган. Шундан сўнг талаба яқин-атрофдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан бензин сотиб олган ва уни бошпанасиз устидан қуйиб, ёқиб юборган.

Жабрланган танасининг 90 фоизи куйиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Ёш талаба қўлга олиниб, унга нисбатан қотиллик жинояти бўйича иш очилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар