2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб Россия Федерациясининг нефть экспорти божи 16,2 фоизга камайтирилиб, бир ой муқаддамги бир тонна учун 109,2 доллар ўрнига 91,5 доллар этиб белгиланди.

Россия Молия вазирлигининг солиқ ва божхона-тариф сиёсати департаменти етакчи эксперти Александр Саковичнинг ТАССга хабар қилишича, ўтган ойда нефтнинг ўртача баҳоси бир баррель учун 45,32225 ёки бир тоннаси учун 373 долларни ташкил этган.
Сакович сўзларига кўра, бир қатор нефть конлари учун имтиёзли экспорт солиғи ноль даражада қолган. Юқори қайишқоқли нефть учун имтиёзли экспорт солиғи эса келгуси ойдан сентябрдаги 13,7 фоиз ўрнига 11,3 фоиз даражасида бўлади.

Шунингдек, бож миқдори сотишга мўлжалланган бензин учун 71,3 доллар, рангли нефть маҳсулотлари ва ёғлаш учун мойлар учун 43,9 доллар, қора нефть маҳсулотлари (мой ва кокссиз) учун 69,5 доллар, кокс учун 5,9 доллар белгиланди. Сиқилган углеводород газлари учун эса эса экспорт божи тўланмайди.