Руслан Чагаев: Рамзон Қодиров билан учрашишимдан олдин боксни тарк этиш фикрида юргандим

Спорт 15 Сентябрь 2015 8125

WBA йўналиши супероғир вазн тоифасида мунтазам чемпионлик унвонига эга ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашишдан олдин ўз фаолиятини якунламоқчи бўлгани ҳақида айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг ёзида 1 йиллик танаффусдан кейин рингга қайтганди. У қайтишини Грозний шаҳрида ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун Пуэрто-Рико вакили Фрес Окендога қарши рингга чиқиш ва ғалаба қозониш билан нишонлаганди.

Мен қўлларимни тушириб, таслим бўлаётганимда "Терек бокс ивент" компанияси ёрдам қўлларини чўзди. Боксда шундай шахслар бўладики, уларнинг турткиси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мен учун Рамзон Қодиров шундай одам бўлди. У билан илк учрашувимизга қадар мен ўзимни боксчи сифатида ҳисобламай қўйгандим. Аммо у менга боксни тарк этишга улгуришимни айтиб, олдинда мени ғалабалар кутаётганига ишонтирди. Унинг далдаси менга ёрдам берди ва мен ундан миннатдорман", дейди боксчи.

Маълумот учун, 36 ёшли ушбу спортчи ҳаваскорлар ўртасида 2 марта жаҳон чемпиони ва 2 марта Осиё чемпиони бўлган. У профессионал боксга кириб келганидан кейин 37та жанг ўтказган (31 ғалаба, шундан 21тасида нокаут билан, 2та мағлубият ва битта дуранг).

У шу йилнинг 11 июлида рингга чиқиб, италиялик Франческо Пьянетни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Чагаевнинг кейинги жангги шу йилнинг 17 октябрь кунида Германиянинг Киле шаҳрида Окендога қарши реванш жанги сифатида ўтади.

Бундан олдинроқ, у россиялик журналистларга ўзининг Ўзбекистон фуқароси эканини эслатиб, Россия паспортини олиш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар