Саргсян Арманистон ва Озарбайжон чегарасида беқарорлик мавжудлигини таъкидлади

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 1530

Арманистон президенти Серж Саргсян Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги беқарорлик минтақа хавфсизлигига путур етказиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Саргсян, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик ташкилоти Кенгаши сессиясидаги чиқишида айтиб ўтган.

Арманистон раҳбари Коллектив хавфсизлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларини Жанубий Кавказ минтақасидаги вазият, айнан арман-озар чегарасида ошиб бораётган кескин вазиятдан хабардор қилгани ва агар Озарбайжон томонининг ҳаракатига халқаро хамжамият муносабат билдирмаса, вазият оғирлашишини таъкидлаган.

Кўпроқ янгиликлар