Шерободда пластикда пулларни нақдлаштириб бериш билан шуғулланиб келган Paynet шохобчаси ёпиб қўйилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими олиб борган рейдда якка тартибдаги тадбиркор И. Нортўраев 2013-2014 йилларда ўзи томонидан очилган шохобчада пластик карточкалардаги пулларни ноқонуний равишда ечиб, нақдлаштириб келгани аниқланди.

Шунингдек, у шу давр ичида 73 млн сўм пулни назорат кассасидан ўтказмагани аниқланди.
Шохобча фаолиятига чек қўйилди.