Шимолий Корея Йонбендаги илмий тадқиқот марказида жойлашган ядровий реакторни яна ишга туширди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар бермоқда.

“Йонбендаги барча ядровий объектлар, шу жумладан, уран бойитиш заводи ва реактор, ишга туширилди”, - дейилади КХДР марказий телеграф агентлигининг хабарномасида.
Айтилишича, КХДР ядровий қуролни АҚШга қарши қўллаши мумкин.