Россиянинг Томск шаҳрида биринчи қор ёғди, деб хабар бермоқда FlashSiberia нашри.

Ёмғир аралаш қор 14 сентябрь куни эрталаб бошланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси маълумотларига кўра, ёғингарчиликда одатдагидан кўпроқ йўл-транспорт ҳодисаси қайд қилинди, яъни бир кун аввал 46 та ЙТҲ қайд қилинган бўлса, қор ёққан кун 54 та ЙТҲ қайд қилинди.

Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, қор пайшанбагача ёғишда давом этади.