Суриянинг Россиядаги элчиси Риёз Ҳаддод Сурия ҳудудида россиялик ҳарбийлар борлиги ҳақидаги маълумотни инкор этди.

“Биз 30-40 йилдан бери Россия билан турли соҳаларда, жумладан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиб келамиз. Биз, курол, ҳарбий техника оламиз, бунинг барчаси давлатларимиз ўртасида тузилган келишувларга кўра амалга оширилади... Бироқ сизнинг (россиялик) ҳарбийларнинг Суриядаги борлиги ҳақидаги маълумот АҚШ ва хорижий давлатлар томонидан тарқатилаётган ёлғондир”, деб айтди Ҳаддод “Россия 24” телеканали эфирида.     

Бироқ аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда россиялик ҳарбийлар борлигини тасдиқлаган эди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия техникаси ва ҳарбийларнинг Сурияда ҳаракатланиши Россиянинг Суриянинг Латакия шаҳрида илғор авиабазани жойлаштириш бўйича режаларини англатишини таъкидлаган эди. АҚШ, шунингдек, Россияни Сурияда танклар жойлаштиришда айблаган.