"Интернет қароқчилари" аввалдан машҳур ижодкорларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳужум қилиб, уларни ўзлаштириб олиши маълум эди.

Энди эса бунинг янгича усули пайдо бўлди. Ҳозирда улар санъаткорларнинг номи билан ўзларини реклама қилишмоқда. Бунга мисол тариқасида Теlegram`даги ботларни айтиш мумкин.

"Жумладан, Райҳон Ғаниева номи билан юритиладиган ботнинг Райҳонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Номи Райҳон Ғаниева холос, аслида эса унда хонандага тегишли бўлмаган мутлақо бошқа янгиликлар эълон қилинади. Бунда "қароқчилар" хонанданинг машҳурлигидан фойдаланиб, кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилишмоқчи", деб ёзади shok.uz.