Тожикистон бош прокуратураси 11 нафар исёнчини давлатга хиёнат қилишда айблади

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 1849

Тожикистон бош прокуратураси мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзоданинг 11 нафар тарафдорига давлатга хиёнат қилиш, террорчилик, ноқонуний тарзда қурол-аслаҳа сақлаш ва бошқа бир қатор моддалар бўйича айблов қўйди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилган.

“Аввалроқ 6 сентябрда жиноий гуруҳ раҳбари, исёнчи Абдуҳалим Назарзода ва унинг икки яқин шеригига нисбатан шундай айбловлар қўйилган эди”, деб таъкидлаб ўтди Ички ишлар вазирлиги вакили.

Унинг айтишича, яқин орада яна бир гуруҳ террорчиларга нисбатан айбловлар қўйилади.

Тожикистоннинг Ромит дарасида амалга оширилган аксилтеррорчилик операциясида 100 дан ортиқ террорчилар ва уларнинг шериклари қўлга олинган. Улардан 12 нафари ўз хоҳиши билан таслим бўлган, 22 террорчи тўқнашувлар давомида йўқ қилинган. Давлатга қарши бош кўтарган гуруҳ қолдиқларини йўқ қилиш бўйича операция ҳамон давом этмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар