Тожикистон август давомида 1,8 млн долларлик гуманитар ёрдам олди, деб хабар бермоқда Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлиги.

Йил бошидан бери Тожикистонга 24,5 млн долларлик гуманитар ёрдам етказилди. 10 минг тонналик ушбу ёрдам дунёнинг 36 та давлати томонидан тақдим қилинди.

Тожикистонга гуманитар ёрдам берган давлатлар орасида қиймати бўйича энг катта ёрдам Германия ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ёрдам 34,7 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, Тожикистонга Нидерландия, Дания, БАА, Россия, Афғонистон, Австрия, Хитой, Ҳиндистон, Латвия, Эрон, Кувайт, Франция, Норвегия ва яна 22 та давлат томонидан ёрдам кўрсатилди.