Тошкент ҳарбий округининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига янги уйларнинг калитлари топширилди

Ўзбекистон 15 Сентябрь 2015 1507

Тошкентнинг Юнусобод туманида Тошкент ҳарбий округининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига янги уйнинг калитлари тантанали топширилди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Тадбирда ҳарбий округ қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари Президентимиз раҳнамолигида Ватан ҳимоячиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хизматни ўташ ва яшаш жойларида шароитларни яхшилаш мақсадида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Реконструкция ишларидан сўнг кўркам қиёфа касб этган мазкур замонавий турар жойда ҳарбийлар оилаларининг яшаши учун барча зарур шароитлар яратилган. Мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби, спорт иншоотларининг яқинлиги ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун қулайлик яратади.

"Оиласидан кўнгли тўқ кишининг ишида барака бўлади, – дейди ҳарбий хизматчи Фарҳод Ғаффоровнинг турмуш ўртоғи Дилдора Ғаффорова. – Янги хонадонимиз ҳар бир оила бекаси орзу қилганидек, ёруғ, шинам, ҳамма қулайликларга эга. Бундай ғамхўрлик учун Юртбошимиздан миннатдормиз.

Капитан Улуғбек Тошмуродов ҳам 3 хонали хонадон соҳиби бўлди.

"Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу эътибор самарасида биз ҳам янги хонадонга кўчиб ўтдик. Юртимиз осойишталигини сақлашда, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда бор куч-ғайратимизни аямаймиз", – дейди У.Тошмуродов.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар