Тошкент шаҳрида янги пропискадан ўтган фуқароларнинг уй ололмаётгани бўйича қилинган шикоятларга жавоб берилди

Ўзбекистон 15 Сентябрь 2015 14856

Тошкент шаҳрида пропискадан ўтганига уч йил бўлган айрим фуқаролар шаҳар ҳудудидан уй сотиб ололмаётгани айтиб, оммавий ахборот воситаларига шикоят қилмоқда. Жумладан, 2012 йили пропискани расмийлаштирган фуқаролардан бири “Даракчи” нашрига шикоят хатини ёзиб, нотариал идоралар уй олди-сотдисини расмийлаштиришдан бош тортаётганини маълум қилди. Бу саволга ИИВ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Б. Шорихсиев жавоб берди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган эди, – деди у. – Бугунги кунда ИИВ томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилаётганлиги сабабли ушбу масала ўз ечимини топганидан сўнг, сиз туман ИИБ паспорт бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади”.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар