2015 йилда “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси тизимидаги матбуот тарқатиш шохобчаларининг 716 таси жорий, 181таси капитал таъмирланди. Бу ҳақда УзА нашри хабар берган.

Қайд этилишича, аҳоли гавжум жойларда 146 шохобча ҳамда Тошкент шаҳрида янги типдаги киосклардан 93таси жойлаштирилди.

Шунингдек, компания тизимидаги корхоналарда фойдаланилаётган автомашиналардан 66таси таъмирланиб, 35 янги автотранспорт сотиб олинди. Жорий йилда яна 30 янги автомашина харид қилиш бўйича шартномалар имзоланган.

Аҳоли гавжум жойлардаги 840 киоскда 2016 йил учун обуна қилиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг барча бўлинмалари, шунингдек, алоқа бўлимларида обуна ишлари олиб борилмоқда.