Франкфурт автосалони чоғида Япониянинг Toyota компанияси CH-R концепт-карининг янгиланган версиясини тақдим қилди. Унинг биринчи версияси Париж автосалонида 2014 йили намойиш этилган эди. Янги версия эса конвейерга қўйиладиган ва Nissan Juke’га рақобатчи бўладиган компакт кроссовернинг прототипи бўлди.

Концепт TNGA номли янги платформада қурилган бўлиб, таъкидланишича, унинг архитектураси амалдаги моделларникидан 35-65 фоизга мустаҳкамроқдир.

Toyota CH-R гибрид куч қурилмасига эга. Унинг таркибига бензинли двигатель, мутлақо янги электромотор ва енгиллаштирилган аккумуляторлар блоки киради.

Компакт кроссовернинг товар версияси 2016 йил баҳорида Женева автосалонида тақдим этилиши кутилмоқда.