14 сентябрь куни Ўрта Ер денгизи ҳудудида Греция томон сузиб кетаётган кема Туркия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учради. 15 сентябрь куни тарқатилган хабарларга кўра, бу ҳалокат натижасида қурбон бўлганлар сони 22 нафарни ташкил қилди.

Ҳалок бўлганлар орасида норасида бола ҳам бўлгани айтилган. Туркия соҳилбўйи хизмати қутқарувчилари сувдан 211 кишини қутқариб олишган. Қутқарув амалиёти деярли 5 соат давом этган.

Маълум қилинишича, 14 сентябрь тонгида Туркия қирғоқлари яқинида Грецияга тегишли Истанка оролида чўка бошлаган ёғоч кемада 250 нафар атрофида йўловчи бўлган.