Йирик халқаро пул ўтказиш тизимларидан бири Western Union Россиядан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистога пул ўтказмалари тарифларини пасайтирди. Шу вақтга қадар Western Union ўз хизматлари учун тарифларни бошқа минтақавий “ўйинчилар”дан кўра икки баробар қимматроқ ушлаб турган эди. Янги қарор билан Western Union ушбу бозордаги улушини ошириб олмоқчи, дея ҳисобламоқда мутахассислар.

“Коммерсантъ” нашрининг хабар беришича, 17 сентябрдан бошлаб Western Union бир қатор МДҲ давлатлари ва Туркия учунРоссия ўртасида пул алмашиш тарифларини пасайтиради. Компания бу ҳақда мазкур мамлакатдаги ҳамкорларини ўтган ҳафта охирида огоҳлантирган.

2015 йил охирига қадар давом этувчи нархлар арзонлашувини маркетинг акцияси деб номланди. Компания Россиядан бошқа мамлакатларга пул ўтказиш учун тўланадиган комиссион пул миқдорини МДҲнинг муайян давлатлари: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон учун икки баробар ёки 1 фоизгача қисқартирди. Шу вақтга қадар МДҲ давлатларига пул жўнатмалари учун WU тарифи 2 фоизни ташкил этар эди.