WSJ: Суриядаги фуқаролик уруши Америкагача “етиб боради”

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 9111

АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг ташқи сиёсати нафақат Европа давлатларини, балки АҚШнинг ўзини ҳам фалокатли оқибатларга олиб келди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

“Обама америкаликларга Суриядаги фуқаролик урушидан четда қолишга ваъда берган эди, бироқ Суриядаги уруш Америкадан четда қолмайди. Оқ уй энди Обама АҚШ 2016 йилда 10 минг суриялик қочқинни қабул қилишни истаётганини маълум қилди”, деб ёзмоқда нашр.

Нашрнинг тушунтиришича, бу миқдор АҚШ ҳудудида жойлаштирилган қочқинлар миқдоридан 6 марта кўпроқни ташкил қилади ва шу билан бирга йил охиригача янги қочқинларнинг келиши эҳтимоли мавжуд.

Мақола муаллифининг ёзишича, АҚШ ўн минглаб қочқинларни жойлаштиришни талаб қилишни бошлайдиган “қамал қилинган Европа” босимига учрайди.

“Америкаликлар ҳимматлидир ва АҚШ акс ҳолда ўлдирилишлари мумкин бўлган одамларни қабул қилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бироқ “ИШИД” ва “Ал-Қоида” бошпана қидираётганлар орасида ўз агентларини ўтказишга ҳаракат қилишлари мумкин.  Бу учун эса айб Обама маъмурияти зиммасига тушади”, деб айтилмоқда нашрда.

Нашрнинг нуқтаи назарига кўра, буларнинг барчаси Обаманинг фалокатли ташқи сиёсатининг “аччиқ меваларидир” ҳамда “АҚШ жаҳон инқирозларидан ҳеч қандай оқибатларсиз кета олиши мумкинлиги ҳақидаги хомхаёллардир”.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар