16 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.