Adidas компанияси АҚШ Миллий Хоккей Лигаси (МХЛ) билан ҳомийлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда лига сайтида маълум қилинган.

Ушбу келишув 2017 йилдан кучга киради ва 7 йил давомида амалда бўлади.

Шартномага кўра, Adidas компанияси МХЛдаги барча жамоалар учун либослар етказиб беради.

Компания бу орқали Reebok ўрнини эгаллайди.

Шунингдек, Adidas компанияси хоккей бўйича 2016 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоаларни ҳам либослар билан таъминлайди.