Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси ишонч телефонларига бўладиган мурожаатларнинг асосий қисми савдо нуқталарида терминалларнинг ишламаётгани ёки умуман йўқлиги борасидаги шикоятларга боғлиқдир. Бу ҳақда Telegraf.uz сайти ёзмоқда.

Айтилишича, 2015 йилнинг 1 сентябридан буён бундай мурожаатлар асосида амалга оширилган текширувлар натижасида 1 140 ҳолат аниқланиб, бу ҳолатлар давомида 157 511 500 сўм миқдорида пуллар ўзлаштирилган. 778 маротаба тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган товарлар сотилган.