Андижонда жойлашган спорт мактабининг собиқ ҳисобчиси М. Ҳайдаралиев муассаса бюджет маблағидан 37.898 млн сўм ўз ҳисобига ўтказиб олди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Ҳайдаралиев 2013 йилгача ушбу мактабда бош ҳисобчи бўлиб ишлаб, қонуний ишлари учун судга тортилган, сўнг ишдан бўшатилган.

Шунга қарамай, у рафиқасини ушбу муассасада бухгалтер сифатида ишга жойлаштириб қўйган, барча ҳисобот ишларини эса амалда ўзи бажариб келган. Айнан мана шу жараёнда у бюджет пулларини ўзлаштирган.

Суд томонидан бюджет пулларининг қайтарилишига эришилди.