АҚШ Россияни Сурияда “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши курашда халқаро коалицияга фаолроқ ёрдам беришга чақирмоқда, деб хабар берди Оқ уй вакили Жош Эрнестга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Эрнест Россия Сурияда ҳарбий салоҳиятини ошириш ўрнига террорчилар билан курашда фаолроқ иштирок этиши керак, деб таъкидлаб ўтди.

Эрнест АҚШ президенти Барак Обама бу хусусда Владимир Путин билан телефонда суҳбатлашиши ҳақида маълумотга эга эмаслигини қўшимча қилиб ўтди.