Сурия президенти Башар Асад Европа давлатлари қочқинлар муаммосини ҳақиқатда ҳал қилишни исташса, унда Яқин Шарқда террорчиларни қўллаб-қувватлашни бас қилишлари керак, деб айтди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

“Масала Европа қочқинларни қабул қилиши ёки қилмаслигида эмас, балки бу муаммонинг асл сабабларини бартараф этишдан иборат. Агар европаликларни қочқинлар тақдири ташвишга солаётган бўлса, унда улар террорчиларни қўллаб-қувватлашни бас қилишсин. Бу ушбу муаммо бўйича бизнинг фикримиз. Қочқинлар масаласи туб маъноси шундан иборат”, деб айтди Асад россиялик журналистларга Дамашқда берган интервьюсида.

Қайд этилишича, Асад интервью давомида Суриядаги барча кучларни террорчиликка қарши курашга чақирди ва Суриядаги сиёсий келишув жараёни муваффақияти мамлакатда террорчилик устидан ғалабадан кейин мумкин бўлиши ҳақидаги фикрни билдирди.