Суриянинг расмий раҳбари Башар Асад Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, Россия ТВ, НТВ, “Первый канал”, RT телеканаллари, “Россия сегодня”, ТАСС, Интерфакс агентликлари, “Российская газета” нашрлари билан суҳбат ўтказди. У россиялик журналистларни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб берди.

Журналистлар саволларига жавоб берар экан, у Сурия инқирози илдизларини Ироқдан қидириш лозимлигини таъкидлади.
“Ҳар қандай давлат хато қилади. Бу ҳар куни бўлади. Аммо бу оддий ҳолатдир. Бу хатолар Суриядаги вазиятга олиб келишига нима сабаб? Бу мантиқий эшитилмайди.

Сиз ҳайрон қоларсиз балки, лекин Сурия инқирози олдидан бўлган воқеалар ичида энг муҳими 2003 йилги Ироқ уруши бўлди, у ерга АҚШ бостириб кирган эди”, - деди у.
“Биз эса Ироқнинг қўшниларимиз, - сўзида давом этди Башар Асад. – Биз уруш оқибатида Ироқ қисмларига бўлиниб кетишини билар эдик. Ғарбда биз диний қарашларга кўра бўлинган бошқа давлат – Ливан билан чегарадошмиз.

Шу боис бу тенденциялар Сурия ҳудудига ҳам кўчди”. Шунингдек, Асад 2006 йилда ИШИД АҚШ кўмагида шаклланганини эслатиб ўтди.