Башар Асад: Агар Европа қочқинлар тақдиридан хавотирда бўлса, террорчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатсин

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 4647

Суриянинг расмий раҳбари Башар Асад Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, Россия ТВ, НТВ, “Первый канал”, RT телеканаллари, “Россия сегодня”, ТАСС, Интерфакс агентликлари, “Российская газета” нашрлари билан суҳбат ўтказди. У россиялик журналистларни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб берди.

Авваламбор, Асад ихтилофнинг бошиданоқ диалог ўрнатишга ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтди.
“Сурия, Москва, Женевада ички диалогнинг бир неча раундлари ўтказилди, - таъкидлади у. – Аммо биз муваффақиятга эришган ягона босқич Москва-2 бўлди. Бу олдинга қадам бўлди, энди биз Москва-3ни кутмоқдамиз. Ўйлайманки, террорчиликка қарши кураш билан бир пайтда Суриянинг турли сиёсий кучлари ва партиялари ўртасида мулоқотни давом эттириш ва шу йўл билан мамлакатнинг келажак тақдири борасида бир тўхтамга келиш лозим”.

Башар Асад мухолифат билан кўплаб соҳаларда келишувга эриши мумкинлигини, аммо айни пайтда биринчи галдаги масала бўлиб фуқаролар хавфсизлиги қолаётганини таъкидлаб ўтди: “Айтайлик, биз сиёсий партиялар ва кучлар билан сиёсий ва иқтисодий масалалар, фан, соғлиқни сақлаш борасида келишувга эришдик. Аммо, суриялик фуқаро учун устувор муаммо бўлиб хавфсизлик қолаётган пайтда бу келишувларни қандай амалга ошира оламиз?”.
Мухожирлар масаласига тўхталар экан, Сурия президенти бу Европанинг “террорчиларни қўллаб-қувватлаши оқибати” деб ҳисоблашини маълум қилди.

“Биз ИШИДни эмас, террорчиликни енгишимиз керак. Кўплаб ташкилотлар бор, биринчи навбатда ИШИД, “Жабҳат ан-Нусра”, улар БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчи гуруҳлар деб эълон қилинган. Ҳокимият тақсимотига келсак, биз аввал бошидан мухолифатнинг бунга рози бўлган қисми билан мана шундай жараённи амалга оширдик. Бир неча йил муқаддам улар ҳукумат таркибига кирди”.
“Муҳожирлар масаласига тўхталар эканман, Ғарбнинг позицияси ва олиб борилаётган ахборот кампаниясига кўра, бу одамлар гўёки Сурия ҳукуматидан, уларнинг таъбирича, “режим”дан қочмоқдалар. Аммо Ғарб мамлакатлари бир кўз билан қочқинлар ҳолидан йиғламоқда, бир кўз билан автомат нишонига қарамоқда.

Гап шундаки, одамлар мамлакатни террорчилар туфайли тарк этмоқда. Террор ва инфраструктура йўқ бўлиб кетган шароитда энг бирламчи эҳтиёжларни қондириш имкони ҳам йўқ. Бунинг натижасида одамлар террордан қочмоқда, дунёнинг бошқа чеккасида пул топиш илинжида. Ғарб эса қочқинларга ҳамдардлик билдиргани билан, айни пайтда террорчиларни ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда”, - таъкидлади Асад.

Муаллиф: Элдор Асанов

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар