Суриянинг расмий раҳбари Башар Асад Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, Россия ТВ, НТВ, “Первый канал”, RT телеканаллари, “Россия сегодня”, ТАСС, Интерфакс агентликлари, “Российская газета” нашрлари билан суҳбат ўтказди. У россиялик журналистларни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб берди.

У террорчиликка қарши кураш борасида Сурия ҳукумати Миср билан яқин ҳамкорлик қилиб келаётганини алоҳида қайд қилиб ўтди.
“Сурия ва Миср ўртасидаги муносабатлар ўтган йиллар давомида ҳам узилиб қолмади, - деди Асад. – Ҳатто Миср президенти “Мусулмон биродарлар” террорчи гуруҳи вакили Муҳаммад Мурсий бўлганида ҳам. Шунга қарамай, Мисрнинг турли идоралари ўзаро муносабатларнинг у ёки бу даражада сақланишини талаб қилган эди.

Биринчидан, бу мисрликлар Сурияда нималар бўлаётганини яхши тушуниб турибди демак. Иккинчидан, бизнинг курашимиз умумий душманга қарши кураш эканлигидан. Албатта, ҳозир террорчилик Ливия, Миср, Яман, Сурия, Ироқ, айрим бошқа давлатларда тарқалди, булар орасида Покистон ва Афғонистон сингари ислом давлатлари ҳам бор. Шу боис бу борада Миср билан қарашларимиз умумий. Тўғри, ҳозирча муносабатларимиз хавфсизлик органлари даражасида қолмоқда”.