Суриянинг расмий раҳбари Башар Асад Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, Россия ТВ, НТВ, “Первый канал”, RT телеканаллари, “Россия сегодня”, ТАСС, Интерфакс агентликлари, “Российская газета” нашрлари билан суҳбат ўтказди.

У россиялик журналистларни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб берди.
Асад ўз интервьюси чоғида Ғарб нега Россия ва Эронни хуш кўрмаслигини айтди.
Унинг фикрича, Европа ва АҚШ ҳамкорларни, шунингдек, суверен давлатларни ёқтирмайди.

Россия ва Эрон эса, унинг айтишича, ҳақиқий суверен давлатлардир. Айнан шу туфайли улар Европа билан муроса қила олмайди.