Минск сабзавотчилик фабрикаси ходимлари куни-кеча пишиб етилган навбатдаги банан ҳосилини йиғиштириб олишга тайёргарчилик кўрмоқдалар. Бу ҳақда фабриканинг ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича бош агрономи Александр Радушкевич маълум қилди.

Радушкевичнинг айтишича, бу гал экзотик меванинг иккита шохи мевага кирган бўлиб, ҳар бир шоданинг оғирлиги 5 килограммдан келади. Беларус бананларининг ўлчами унча катта эмас – меваларнинг узунлиги 10-15 сантиметрни ташкил қилади. Бу бананнинг жорий йилда етилган иккинчи ҳосили бўлмоқда: биринчи ҳосил май ойидаёқ йиғиб олинган эди.  

Қайд этилишича, бананлар ҳеч қандай сунъий озиқа ва махсус чироқларсиз етиштирилмоқда. Меванинг етилиши учун Беларусь қуёшининг ўзи етарли бўлмоқда. Беларусда бананларни етиштириш бўйича тажриба 4 йилдан бери давом этмоқда.

Республика ҳукумати анъанавий равишда қишлоқ хўжалигининг ривожланишига катта аҳамият бериб келади. Ўтган йилнинг апрелида Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз ватандошларини хорижий озиқ-овқат маҳсулотларидан воз кечиб, фақатгина маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга чақирган эди. Лукашенко хорижий озиқ-овқат маҳсулотлари “бизнинг организмга тўғрни келмайди”, деб айтган.