Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг иккинчи ўйини ҳам бўлиб ўтди. "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғолиб чиқиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувдаги ягона гол 25 дақиқада урилди. Ёш ҳужумчи Элдор Шомуродов "Пахтакор" ҳимояси ва дарвозабон Александр Лобанов йўл қўйган хатодан унумли фойдаланиб, аниқ зарба билан ҳисобни очди. Шундан сўнг "қалдирғочлар" сўнгги дақиқаларга қадар тартибли равишда ҳимояланиб, қарши ҳужумлар ташкил қилиш орқали ўйинни давом эттиришди.

Учрашув охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва "Бунёдкор" Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди. Эслатиб ўтамиз, кеча "Насаф" худди шундай ҳисобда "Локомотив"ни мағлуб этиб, финалга чиққан эди.

Ўзбекистон кубоги
Ярим финал. Жавоб учрашуви
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:0
Гол: Шомуродов 25
"Бунёдкор": 12.Зуҳуров 2.Шораҳмедов 4.Каримов (С) 5.Жўраев 7.Зуаги 9.Сато 13.Милошевич 17.Ҳамдамов 19.Ўринбоев 39.Шомуродов 48.Комилов
"Пахтакор": 12.Лобанов 2.Кримец 4.Ораховац 5.Исматуллаев 6.Ҳолмуҳаммедов 7.Махарадзе (С) 8.Каримов 9.Машарипов 11.Сергеев 15Соҳибов 28Андреев
Биринчи учрашув: 3:2