Ўзбекистонда энг оммавий бренд бўлиб Chevrolet бренди ҳисобланмоқда. Бундан Google компаниясининг таҳлилий ҳисоботида келтирилган маълумотлар дарак бермоқда.   

2014 йилда Ўзбекистонда бу бренд бўйича бир ойлик максимал кўрсаткич интернетда 1900 та сўровни ташкил қилди.

Аввалроқ 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистон Chevrolet автомобилларини сотиш бўйича энг муваффақиятли бозорлар ўнталигига кириши маълум қилинган эди.   

Қозоғистон аҳолиси Hyundai (9900 сўров), Қирғизистон ва Туркманистон аҳолиси эса BMW автомобилларига (мос равишда 1300 ва 1900 сўров) кўпроқ қизиқиш билдирган.