Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг фойдаланувчилар билан мулоқотнинг навбатдаги сессияси чоғида тармоққа “дислайк” тугмасини киритишга ваъда берди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Кўп йиллардан буён Цукерберг бундай функцияни жорий қилишдан бош тортиб келаётган эди. Бу билан, унинг фикрича, фойдаланувчилар бошқаларга ҳурматсизлик қилиши мумкин. Эндиликда бунинг ечими топилган кўринади – бўлажак “дислайк” тугмаси ҳамдардлик билдиришга хизмат қилади.